Тошкентда Равнақ-банк банкоматини бузмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Тошкент шаҳрида Равнақ-банк банкоматини бузишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.  

2-sajt-scaled.jpg

Фото: Миллий гвардия қўриқлаш хизмати

Хабарга кўра, 13 май куни соат 01:05 да туманнинг Фурқат кўчаси 2-уйда жойлашган Равнақ-банк Шайхонтоҳур филиалида хизмат олиб бораётган сафдор Д.Темиров томонидан белгиланган ҳудуд видео кузатув камераси орқали назорат қилинаётган вақтда номаълум шахс банкомат чироқларини ўчириб, симларни узаётгани аниқланган. Шундан сўнг, зудлик билан «ташвиш» тугмаси босилган.

Келиб тушган «ташвиш» хабарига кўра, тезкорлик билан қўриқлаш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келиб, номаълум шахсни банкомат симларини узаётган вақтда қўлга олган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумандаги 2-сонли ИИБ томонидан олиб борилаётгани маълум қилинди.

×