Марказий банк 1 май ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 900,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг апрель ойида ўтган ойга нисбатан 745 млн. долларга ёки 2,12 фоизга кўпайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 21,33 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин қиймати 444,2 млн. долларга, ҳажми эса 200 минг унцияга кўпайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми март ойидаги кескин камайишдан кейин яна барқарорлашган ва апрель ойи билан солиштирганда ўсиш ҳажми 332 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 13,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 801,8 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,703 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Тасодифий хабарлар
HUMO карталаридан йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари август ойида ҳам камайишда давом этди
Ўзсаноатқурилишбанк янги форматда Лондон фонд биржасига халқаро облигацияларини жойлаштирди