"Асакабанк" АЖ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган "KIA" автомобилларини кредит эвазига сотиб олмоқчи бўлганлар учун акция эълон қилди. Бу ҳақида банк Чакана бизнес департаменти директори Бекзод Тангматов ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.
Фото: Асакабанк
Хусусан, кредит шартларидан бирида автомобил нархининг ярмини тўлаб, қолган ярми учун бир йиллик фоизсиз кредит расмийлаштириш имконияти ҳам кўзда тутилганлиги айтилган.
Bankers.uz вакили ушбу акциянинг батафсил шартлари билан қизиқди. Унга кўра жорий йил 20 майдан 30 июнга қадар KIA автомобилларини қуйидаги шартларда автокредит эвазига харид қилиш мумкин бўлади:
Аннуитет | Кредит муддати | ||||
1 йил | 2 йил | 3 йил | 4 йил | 5 йил | |
Бошланғич бадал 30% дан | - | 17,0% | 19,0% | 21,0% | 23,0% |
Бошланғич бадал 40% дан | - | 15,0% | 17,0% | 20,0% | 22,0% |
Бошланғич бадал 50% дан | 0,0% | 12,0% | 15,0% | 18,0% | 20,0% |
Дифференциал |
Кредит муддати | ||||
1 йил | 2 йил | 3 йил | 4 йил | 5 йил | |
Бошланғич бадал 30% дан | - | 18,0% | 20,0% | 23,0% | 24,0% |
Бошланғич бадал 40% дан | - | 16,0% | 19,0% | 21,0% | 23,0% |
Бошланғич бадал 50% дан | 0,0% | 13,0% | 16,0% | 19,0% | 21,0% |
KIA Uzbekistan компаниясининг раcмий сайтида айтилишича, кредит фоизлари учун бундай шартлар, автомобил сотувини янада рағбатлантириш эвазига "Асакабанк" АЖ таклифига кўра, сотувчи компания томонидан имтиёзли фоиз харажатларни қоплаб бериш шарти билан амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк 2021 йилга бағишланган матбуот анжумани ўтказди
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
InfinBank'дан қисқача йўриқнома: маблағларингиз ишлаши ва пассив даромад келтириши учун нима қилиш керак?
“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди
Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди