Шароф Рашидов ва Муборак туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Хусусан, Шароф Рашидов туманида АТБ “Қишлоққурилишбанк” Жиззах ҳудудий бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. “E.D.” МЧЖга банк филиалидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун 1,3 млрд сўм кредит маблағи ажратилган. Ушбу маблағларни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган бошқа корхоналарига ўтказиб олган. Шу йўл билан кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Муборак туманидаги “V.L.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Я. АТБ “Микрокредитбанк” Муборак филиалидан гаров таъминоти сифатида кўрсатилган техникаларни 660 млн сўмга қиммат баҳолатган. Бу орқали ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва металл маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзагроэкспортбанк 5 млн. АҚШ долларига сотилди
Савдогарбанк ўз номини Гарант банкка ўзгартиради
Туркия "МИР"нинг ўрнига ўзининг маҳаллий тўлов тизимини таклиф қилди