25-26 май кунлари Тошкентда иккинчи халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади

Ўзбекистон Марказий банки ва IT-Park кўмагида 25–26 май кунлари Тошкентда “Банк ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусида Халқаро ПЛАС-Форум ўтказилади. 

photo_2022-04-18_14-08-09.jpg

Тадбирнинг стратегик мақсади – банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради

Тадбирда банк ва ритейл соҳаларида бизнесни ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича амалиётчи эксперт Майкл Ракман, Visa вице-президенти ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжондаги ҳудудий менежери Кристина Дорош, Миллий банклараро процессинг маркази - HUMO тўлов тизими директори Шуҳратбек Қурбонов каби кўплаб мутахассислар ўз тажрибаси ва фикрлари билан ўртоқлашади.

Шунингдек, ПЛАС-Форумнинг расмий қисмида қуйидаги банк соҳаси вакиллари ҳам иштирок этади:

  • Илҳомжон Абдуғафаров, Марказий банк раиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоси;
  • Талгат Аюпов, Tenge Bank бошқарув раиси;
  • Сергей Гимадиев, Bank Apelsin бошқарув раиси,
  • Иван Белохвостиков, Евроосиё банки бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси;
  • Антон Мусин, Halyk Bank бошқарув раисининг биринчи ўринбосари;
  • Наталья Пелих, Беларусь Миллий банки тўлов тизими ва рақамли технологиялар бош бошқармаси стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Алексей Голенишев, Россия Федерацияси Марказий банки департаментининг Ахборот хавфсизлиги ва кибер барқарорликни мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш маркази (дирекция сифатида) бошлиғи;
  • Дилбар Абдуганиева, Ўзбекистон Марказий банки Молиявий саводхонлик департаменти директори;
  • Александр Лешев, Альфа-Банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
  • Александр Агаков, QIWI тижорат директори;
  • Умид Ходжибеков, Ипак йўли банки Чакана савдо департаментининг операциялар ва чакана бизнесни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи
  • Улуғбек Таваккалов, Tenge Bank бошқарув раиси ўринбосари.

Шу билан бирга, Тошкентда ПЛАС-Форум доирасида 25 май куни UZCARD ва Иннотех компаниялари Start up Birdge ва Demo Day акселерация дастурларининг якуний натижалари эълон қилинади. Тадбирда 6 та финал иштирокчиси бўлган компания иштирок этиб, ўз питч ва лойиҳаларини тақдим этади.

Ушбу тадбирга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

×