Алоқабанк Zoomrad иловаси тарғиботи учун 2 млрд. сўмлик танлов эълон қилди

АТ “Алоқабанк” чакана хизматларини ҳамда банкнинг "Zoomrad" иловасини аҳоли орасида тарғибот қилиш ишларини LED-экранларда жойлаштириб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилди.

20220516183217_img_5031.jpg

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

Хизмат учун 2 млрд. 120 млн. сўмгача маблағ тўлаш кўзда тутилган. Ушбу нарх саккиз ой учун мўлжалланган. Ушбу хизматни амалга ошириш учун таклиф бериш муддати etender.uzex.uz сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади. Танлов 12 май куни бошланган бўлиб, 19 майга қадар давом этади.

Танловда иштирок этувчилар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

  • иштирокчи қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак;
  • иштирокчи буюртма берувчи ташкилот билан суд ёки арбитраж ҳолатида бўлмаслиги керак;
  • иштирокчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаслиги;
  • иширокчи имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва молиявий операцияларни амалга оширишда маълумотларни ошкор қилиш ва тақдим этишни таъминламайдиган штатларда ёки ҳудудларда рўйхатдан ўтмаган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаган бўлиши керак (оффшор зоналар);
  • иштирокчининг йиллик айланмаси 1 млрд. сўмдан кўпроқ бўлиши керак.

Танлов ғолиби ушбу ишни 2022 йил якунига қадар бажариши керак. Лойиҳа бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар акти имзоланганидан сўнг молиялаштирилади.

АТ “Алоқабанк” чакана хизматларини ҳамда банкнинг "Zoomrad" иловасини тарғибот қилиш учун Тошкент шаҳридаги 17 та LED-экранларда, Жиззахдаги 3 та, Нукусда 2 та ва бошқа вилоятлар марказларидаги 2 та LED-экранларда реклама жойлаштириб берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида ҳам Алоқабанк реклама хизматлари учун қарийб 1,5 млрд сўмлик тендер ўтказган эди.

×