Жиззах шаҳрида бир фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириш орқали унинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, АТ “Халқ банки” Жиззах вилояти филиалидан 150 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағи эвазига маиший техника ва жиҳозлар сотиб олган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда АТ “Халқ банки” Жиззах вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда аниқланишича, фуқаро А.С. бошқа бир фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, банк филиалидан 150 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағи эвазига маиший техника ва жиҳозлар сотиб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.
Тасодифий хабарлар
TBC Bank Марказий банк билан биргаликда "Депозитлар ҳақида батафсил" номли учрашувни ўтказди
БАА компанияси Пойтахт банкни сотиб олди
Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар — рўйхат