Агробанк "Smart office"ни тақдим қилди

Агробанк томонидан чакана хизматлар кўрсатишда инсон омили иштирок этмайдиган уникал ечим - "Smart Office" тақдим этилди.

photo_2022-05-13_09-25-06 Фото: Агробанк

Smart Office - ақлли шахобча бўлиб, банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади. Мазкур шахобчада кўрсатиладиган барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда, инсон иштирокисиз амалга оширилади.

Ақлли шахобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), video-teller машинаси (VTM), банкомат, инфокиоска, Ресепшн-Робот ҳамда Touchscreen (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган. 

Офисга кирган мижозни “Ресепшн-Робот” кутиб олади. Қурилма мижозларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш хусусиятига эга. Шунингдек, робот Агробанкда кўрсатилаётган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор эта олади. Кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беради. Мижозлар интернетдаги веб саҳифаларга кириб маълумотларини (ушбу роботнинг экранида пайдо бўлади) олиш имконига эга бўлади. Робот VIP (мунтазам хизмат кўрсатилувчи) мижозларни таниш имкониятига ҳам эга. 

photo_2022-05-13_09-55-24

Фото: Акбарали Мансур / Bankers.uz

Картомат қурилмаси орқали мижозлар банкка ташриф буюрмаган ҳолда HUMO ва Visa пластик карталарини олиш ёки яроқлилик муддати ўтган ёки носоз бўлиб қолган ҳамда йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта олиш имкониятини беради.

Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга банкка ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳисоб рақамларига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва Агробанк томонидан расмийлаштирилган кредитга ҳисобланган фоизларни нақд миллий валютада тўлаш имконини беради.

Video-teller машинаси (VTM) қўшимча экран ҳамда видеомаслаҳат ускуналари билан жиҳозланган, мазкур қурилма орқали мижозлар барча турдаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Жумладан:

  • нақд хорижий ва миллий валюта орқали банк пластик карталарини тўлдириш;
  • хорижий пул ўтказмалар қабул қилиш ва ўтказиш;
  • омонат расмийлаштириш, ҳисоб рақамларини очиш ва уни тўлдириш;
  • жисмоний шахсларга кредит расмийлаштириш ҳамда бериш;
  • my.agrobank.uz сайтида мавжуд барча хизмат турларидан фойдаланиш.

Ушбу банкоматдан фойдаланган ҳолда “Call-Centre” да бириктирилган ходим билан мижозларга тушунчалар бериш хизматлари бажарилади.

Банкомат қурилмаси - UZCARD тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали нақд миллий валюта олиш, пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш, нақд хорижий валютани нақд миллий валютага айирбошлаш, нақд хорижий валюта орқали сўм пластик картани тўлдириш, сўм пластик карта орқали нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин.

Эътиборлиси, мазкур банкомат ёрдамида пластик карта иштирокисиз, махсус код орқали нақд пул ечиб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун смартфон "Агробанк"нинг мобил иловасига уланган бўлиши керак. Бундан ташқари ушбу қурилма орқали тўловларни (телефон, интернет провайдерлар, коммунал тўловлар ва бошқа) амалга ошириш мумкин. 

photo_2022-05-13_09-55-40

Фото: Акбарали Мансур / Bankers.uz

Яна бир банкомат қурилмаси HUMO тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали нақд миллий валюта олиш, пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш мумкин.

Инфокиоск қурилмаси орқали мижозлар нақд миллий валютада ёки сўм пластик карта орқали коммунал, пайнет амалиётларини бажариш ҳамда кредит сўндириш хизматларидан фойдаланади. Touchscrean (сенсорли экран) қурилмаси  орқали интернет банкинг хизматидан фодаланиш имконияти яратилган. 

Банк вакилларининг айтишича, "Smart Office"лар келгусида ҳар бир вилоят ҳамда туман марказларида қурилиши режалаштирилган.

IMG_4886

Фото: Акбарали Мансур / Bankers.uz

×