Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари бўйича кучли учликдан жой олди

11.05.2022 07:15

1 259

Қозоғистондан чет элга жўнатилган маблағларнинг умумий ҳажми биринчи чоракда 442,8 млн долларни (189,5 млрд тенге) ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам.

Фото: Depositphotos

2022 йил I чорагида Ўзбекистон Қозоғистон юборилган пул ўтказмалари миқдори бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Finprom.kz порталига таяниб "Курсив" хабар бермоқда. Кўрсатилган муддатда Қозоғистондан Ўзбекистонга 90,2 млн доллар (38,6 млрд тенге) миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган.

Қозоғистондан чет элга жўнатилган маблағларнинг умумий ҳажми биринчи чоракда 442,8 млн долларни (189,5 млрд тенге) ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам.

Туркия пул ўтказмалари бўйича энг машҳур йўналиш бўлди — 122,2 млн доллар (52,3 млрд тенге), Қирғизистон учинчи ўринда — 77,5 млн доллар (33,2 млрд тенге). Кейинги ўринларни Россия – 66,6 млн доллар (28,5 млрд тенге) ва Грузия – 31 млн доллар (13,3 млрд тенге) эгаллаган.

Қозоғистондан четга пул ўтказмалари миқдори бўйича "Золотая Корона" (138,2 млрд тенге), Contact (36 млрд тенге), Western Union (10,5 млрд тенге) тизимлари етакчилик қилмоқда. Шунингдек, маблағларнинг бир қисми MoneyGram (2,2 млрд тенге) ва "Юнистрим" (1,6 млрд тенге) пул ўтказмалари тизимлари орқали юборилган.

Аввалроқ 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,5 млрд долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#tenge#қозоғистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган