Тошкентда банкоматдан қалбаки долларни сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 
Иллюстратив фото

Департаментнинг Яшнобод туман бўлимига “Ипак Йўли” АИТБ Амалиёт бошқармаси томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан мурожаат қилинган. Мурожаатга асосан Департамент томонидан асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган. 

photo_2022-05-11_11-36-05
Фото: t.me/Department_uz

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

×