Асакабанк кузатув кенгаши таркибига яна иккита вазир ўринбосари киритилди

11.05.2022 05:22

1 773

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг 2022 йил 26 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши таркиби янгиланди.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг 2022 йил 26 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши таркиби янгиланди. Хусусан, кузатув кенгаши таркибидан "Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳоджон Ташпулатов, Молия вазирлиги собиқ бошқарма бошлиғи, ҳозирда "Ипотека банк" АТИБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Ботиров ҳамда Буюк Британиялик банк соҳаси маслаҳатчиси Sabina Dziurman чиқариб ташланган.

Ушбу аъзолар ўрнига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (Молия вазири ўринбосари мақомига эга) Камолиддин Талипов ҳамда мазкур Агентлик бошқарма бошлиғи Муҳсин Азимов киритилган.

"Асакабанк" АЖ кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафаев раислик қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Асакабанк" АЖ Кенгашига сайланган янги аъзолар Б.Абдиназаров, К.Талипов ҳамда М.Азимовлар Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддаси талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг ўз лавозимига киришиши белгиланган. Кузатув Кенгашига сайланган янги аъзолар Марказий банк билан келишилгунга қадар, Банк Кенгашининг аввалги таркиби қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади.

Теглар:

#молия#ўзбекистон#асакабанк#абдиназаров#талипов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган