Moody’s рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги 14 та тижорат банкининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди. Ушбу ўзгаришлар 2021 йил 2 июлдаги Ўзбекистоннинг B1 узоқ муддатли кредит рейтингининг “барқарор” дан “ижобий” га ўзгариши, ўзбек банк тизимининг макро профильда “Жуда заиф+” даражадан “Заиф-” даражага кўтарилиши ортидан келиб чиқмоқда. ;
\n\nЎзмиллийбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Ziraat Bank Uzbekistan банкларининг базавий кредит баҳоси (Baseline Credit Assessment – BCA) ва тузатилган базавий кредит баҳоси (Adjusted Baseline Credit Assessment – Adjusted BCA) b3 даражадан b2 ;даражага кўтарилди, Алоқабанк, Asia Alliance Bank, Hamkorbank, Инфинбанк, Ипак Йўли банк, Ипотека-банк ҳамда Савдогарбанкларнинг BCA ва Adjusted BCA кўрсаткичлари b2 даражага тасдиқланди, Тенгебанкнинг BCA кўрсаткичи b3 даражага, Adjusted BCA кўрсаткичи эса ba3 даражага тасдиқланди, Асакабанк ва Капиталбанкларнинг BCA ва Adjusted BCA кўрсаткичлари b3 даражага тасдиқланди.
\n\nҚишлоқ қурилиш банкнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги b2 ;даражадан b1 даражага, Ziraat Bank Uzbekistan’ники b3 даражадан b2 ;даражага кўтарилди. Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ипотека-банк, Ўзмиллийбанкларнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги b1 даражага, Asia Alliance Bank, Hamkorbank, Инфинбанк, Ипак Йўли банк ҳамда Савдогарбанк рейтинги b2 даражага, Капиталбанкники эса b3 даражага, Тенгебанкнинг миллий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги Ba3 даражага, хорижий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги B1 даражага тасдиқланди.
\n\nАгробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Hamkorbank, Ипотека-банк, Капиталбанк ҳамда Ўзмиллийбанкларнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги “барқарор” дан “ижобий” га, Asia Alliance Bank, Инфинбанк, Ziraat Bank Uzbekistan, Савдогарбанкларники “салбий” дан “барқарор” га, Тенгебанкнинг хорижий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги “ижобий” дан “барқарор” га ўзгарди. Тенгебанкнинг миллий валютадаги узоқ муддатли омонатлари рейтинги “барқарор” даражада, Ипак Йўли банк ва Қишлоқ қурилиш банкларнинг айни кўрсаткичи “барқарор” даражада сақланиб қолди. ;
\n\nZiraat Bank Uzbekistan’нинг миллий ва хорижий валюталардаги конрагентлар учун узоқ муддатли рейтинги (Counterparty Risk Ratings – CRRs) ҳамда узоқ муддатли контагентлар учун риск баҳоси (CRR Assessments) кўтарилди, бошқа банкларники эса аввалги даражасида тасдиқланди. ;
\n\nЎн тўртта банкнинг барчасида қисқа муддатли рейтинглар ва баҳолар аввалги даражада сақланиб қолди. ;
\n\nMoody's агентлигининг батафсил ҳисоботи билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (ҳисобот инглиз тилида)
\n