Март ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 26,6 фоизга камайди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг мос ойига нисбатан 21,1 фоизга ўсган бўлса, март ойида эса 26,6 фоизга пасайди. Шунга қарамасдан, 2022 йилнинг I чорагида мамлакатга жами 1,5 млрд. долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келган.

photo_2022-05-07_15-11-42

Март ойида 2021 йилнинг мос ойига нисбатан 26,6 фоизга пасайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2022 йилнинг I чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи"да эълон қилинди.

2022 йилнинг I чорагида банклараро транзакциялар ҳажми 57,8 фоизга ошган бўлса, чакана савдо айланмаси ҳажми 10,8 фоизга ўсди.

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 21,1 фоизга ўсган. Бироқ февраль ойи охирида юзага келган ташқи геосиёсий вазият, Россия иқтисодиётига нисбатан киритилган иқтисодий санкциялар, рубль алмашув курсининг кескин тебраниши натижасида март ойида 2021 йилнинг мос ойига нисбатан 26,6 фоизга пасайди.

photo_2022-05-07_14-55-46

Умуман олганда, 2022 йилнинг I чорагида мамлакатга жами 1,5 млрд. долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 фоизга юқори бўлди.

photo_2022-05-07_14-57-06

Март ойининг ўзида эса 386 млн долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Маълумот учун, 2021 йилнинг март ойида бу кўрсатгич 525 млн долларни ташкил этган.

Теглар:
×