Россия "Альфа Банк"ининг Қозоғистондаги шўъба банки маҳаллий "ЦентрКредит Банк"ига сотилди. Эндиликда ушбу банк ECO BANK бренди остида фаолият юритади.
Аввалроқ, Россия "Альфа Банк"ининг Қозоғистондаги шўъба банки маҳаллий "ЦентрКредит Банк"ига сотилгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда ушбу банк ECO BANK бренди остида фаолият юритади. Бу ҳақда "ЦентрКредит Банк"нинг расмий сайтида эълон қилнди.
Банк хабарига кўра, амалдаги мижозлар учун банк хизматларининг шартлари олдингидек бўлиб қолади. Харид қилинган банкни SDN рўйхатидан чиқариш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу ишлар якунланганидан сўнг мижозлар банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши маълум қилинди.
Россия банкининг Қозоғистондаги шўъба банкини сотиб олиш "ЦентрКредит Банк"нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилгани айтилди. Битим қиймати маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Альфа Банк ғарб томонидан санкциялар жорий қилинган Россия банкларидан бири ҳисобланади. "Альфа Банк Қозоғистон" 2021 йилда Ўзбекистон бозорига кириш учун қизиқиш билдираётган эди.
Тасодифий хабарлар
Трастбанкдан янги йил туҳфаси! Трастбанк иккиламчи бозордан автомобиль харид қилиш учун кредит ажратмоқда
Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
Қишлоқ қурилиш банк вакиллари Мисрда 65 млн. долларлик келишувларга эришди
Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди
Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди