Марказий банк Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилганини рад этди

06.05.2022 06:14

1 725

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалган. Ўзбекистон Марказий банки мазкур ҳолатга муносабат билдириб, президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади.

"Бугунги кунда Марказий банк томонидан президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз", — дейилади расмий муносабатда.

Теглар:

#марказий

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган