Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда "Микрокредитбанк" Самарқанд филиали раҳбари 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, банк филиали раҳбари тадбиркорга 2 млрд сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, 4 минг долларни олдиндан олган.
Қайд этилишича, ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.