Тошкент шаҳар Чилонзор туманида сохта шартнома тузиш орқали 545 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Иллюстратив фото
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.C.” МЧЖ таъсисчиси С.А. “T.W.” МЧЖ раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, “T.W.” МЧЖдан аслида мавжуд бўлмаган 3 дона ичимлик суви ишлаб чиқарувчи ускунани харид қилиш тўғрисидаги сохта шартнома тузишиб, ушбу шартномага асосан ҳудудий тижорат банки филиалидан 545 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини “T.W.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Текширув давомида, аниқланган зарарнинг 200 млн. сўми ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Hamkorbank" АТБ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ҳақида.
"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали
Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
Туркистонбанк Бошқарув раиси лавозимидан озод қилинди