Бугун, 27 апрель куни АТ "Халқ банки" Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов иштирокида "Пенсия тизимидаги ислоҳотлар" мавзусида онлайн эфир ташкиллаштирилди. Овозли-чатда банк расмийси аҳолига пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлашда амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиликлар тўғрисида гапирди. Шунингдек, банк мижозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берди.
Фото: АОКА
Зафар Азимовга кўра, Халқ банки июнь ойида Венгриядан 250 та банкомат олиб келишни режалаштирмоқда. Ушбу банкоматлар биринчи навбатда республиканинг олис ҳудудларида ўрнатилади. Йил охирига қадар эса жами 1 800 дона банкомат Венгриядан келтирилади.
Онлайн эфир тингловчилари саволларига жавоб берар экан, З.Азимов банкнинг пенсия карталаридан энг кўп нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширган мижозларни рағбатлантириш механизми ҳам ишлаб чиқилаётгани ҳақида ҳам гапирди. Хусусан, банкнинг пенсия карталари орқали энг кўп нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширган, банк картасида узоқ вақт маълум бир миқдорда қолдиқ маблағ сақлаган мижозлар ўртасида турли ютуқли ўйинлар ўтказилади. Ушбу акциялар доирасида республикадаги санаторийларга йўлланмалар, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул ютуқлари ўйналади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банклари ўз мижозлари бўлмиш Visa ва Mastercard карталари эгаларини огоҳлантиришмоқда
Агробанк антикоррупция халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди
Марказий банк инфляция даражасини 12-14 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда
TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади
Халқ банкининг бир гуруҳ ходимлари кўкрак нишони билан тақдирланди