Сурхондарё вилояти Термиз туманида хорижий кредит линияси ҳисобидан олиб келинган асбоб-ускуна нархи асоссиз равишда қиммат кўрсатилиб, имтиёзли кредит линияси маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Фото: Халқ сўзи газетаси
Департаментнинг Термиз тумани бўлими хабарига кўра, “Sh.S.U.” МЧЖ раҳбари Ғ.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Хитой давлатининг “SH.B&R.” компаниясидан ҳақиқий баҳоси 40 минг АҚШ доллари бўлган автоклавный газобетон ишлаб чиқариш ускунасини гўёки 300 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, банкдан ажратилган 260 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли хорижий кредит линияси маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди
"Ипак Йўли" банки банкоматлари хорижий валютани чекловларсиз қабул қилишини маълум қилди
Тошкент ва Самарқандда қарийб 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
Асакабанк Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди
Тошкентда сохта шартнома орқали кредит маблағларини талон-торож қилган тадбиркор аниқланди