2022 йилнинг 17 март куни интернет тармоғида “Навоий вилояти Навбаҳор тумани Халқ банкида эркак киши аёл кишини қаттиқ уриб йиқитиб юборганлигини кўришингиз мумкин” номли видеолавҳаси тарқалганди. Банк камераларидан ёзиб олинган видеоёзувда кўринишича, банкка мижоз сифатида ташриф буюрган фуқаро (эркак киши) ушбу филиал ходими Н.Абдуллаеванинг юзига мушт туширгани акс этган.
Видеоёзув фрагменти / Манба: Navoiy Kanal (телеграм)
Шу куннинг ўзида, Навоий вилоят Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат эълон қилиб, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганлигини ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилганди.
Кейинчалик ижтимоий тармоқларда жабрланувчи - АТ "Халқ банки" ходими Нафиса Абдуллаеванинг мурожаати ҳам эълон қилинган бўлиб, унда Н.Абдуллаева ушбу фуқаро (мижоз) банкдан 30 миллион сўм миқдорида чорвачилик учун имтиёзли кредит олганлигини, бироқ кредитини тўламай юрганлигини, шу боис уни бошқарувчи хонасига чақиртирганлигини айтганди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 апрел куни ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд қарорига асосан фуқаро Алишер М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ҳамда унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд қароридан кўчирма / Фото: "Банкир кундалиги" (Телеграм)
Тасодифий хабарлар
Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ставка тушишда давом этмоқда
2024 йилда Ўзбекистонда ислом молиясига доир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилади — Беҳзод Ҳамраев
Азия Инвест банкка янги бошқарув раиси тайинланди