22 апрель куни “Микрокредитбанк” АТБ томонидан бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур “Паррандасаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда уюштирилди.
Фото: Микрокредитбанк
Таъкидланишича, 2021 йил 14 июнда қабул қилинган ПҚ-5146-сонли қарор билан паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБга 85 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ ажратиш белгиланган. Ҳозирга қадар (биринчи босқичда) 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилган.
Ўтган давр мобайнида “Микрокредитбанк” АТБ 200 дан ортиқ паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 477,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратган.
Пресс-турнинг биринчи манзили Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган “Қишлоқ қурилиш фаровон парранда” МЧЖ бўлди. Тухум ишлаб чиқариш ва кўпайтириш фаолиятини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 17 млрд. бўлган лойиҳага банк томонидан ўтган йили корхона фаолиятини кенгайтириш ҳамда парранда озуқасини сотиб олиш мақсадида 2 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан 5 млрд сўм миқдорида кредит ажратилган.
Фото: Микрокредитбанк
Ҳозирда корхонада 18 нафар янги иш ўринлари яратилган бўлса, корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда янги иш ўринлар сони 30 нафарга етказилиши режалаштирилган.
“Қишлоқ қурилиш фаровон парранда” МЧЖ тухумлари маҳаллий бозорда, шунингдек, қўшни Афғонистонда сотилади. Мазкур лойиҳага кўра, корхонада 80 минг бош тухум йўналишидаги паррандалар боқилмоқда ҳамда кунига 55-56 минг, ойига 1,6 млн дона тухум ишлаб чиқаришга эришилмоқда.
Фото: Микрокредитбанк
Пресс-турнинг иккинчи манзили Тошкент шаҳрида парранда учун асосий озуқа бўлган ем ишлаб чиқариш чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган “Lazzet Fееd” МЧЖ бўлди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд. сўм бўлиб, шундан 10 млрд. сўми Микрокредитбанк томонидан ажратилган кредит ҳисобланади. Банк 2021 йил декабрида ушбу корхонага парранда озуқаси ишлаб чиқариш мақсадида 2 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан кредит ажратган.
“Lazzet Fееd” МЧЖда бугунги кунда тўлиқ қувватда ишга туширилган бўлиб, ҳозирда корхонада 20 га яқин янги иш ўринлари яратилган. Айни пайтда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган “Старт”, “Рост”, “Финиш” емлари маҳаллий бозорга, шунингдек, қўшни Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда.
Мазкур лойиҳага кўра, корхонада ойига 8000 тонна парранда озуқаси ишлаб чиқарилиб, уни сотиш натижасида ойига 50-60 млрд тушумга эга бўлмоқда.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда қарийб 14,4 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
Тошкент шаҳрида ХУЖМШларнинг қарийб 50 млрд. сўм муаммоли кредитлари мавжуд
Fitch Ratings Микрокредитбанк кредит рейтингини тасдиқлади: “BB-/Барқарор”