Марказий банк эски намунадаги банкноталар қачон муомаладан чиқарилишини маълум қилди

21.04.2022 16:14

1 200

21 апрель куни Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Марказий банк мутахассислари йиғилиш олдидан журналист ва блогерлардан келиб тушган кўплаб саволларга жавоб тайёрлади.

21 апрель куни Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Марказий банк мутахассислари йиғилиш олдидан журналист ва блогерлардан келиб тушган кўплаб саволларга жавоб тайёрлади.

Ана шундай саволлардан бири янги намунадаги банкнотадан тўлиқ фойдаланиш қачондан бошланиши, яъни эски намунадаги пуллар қачондан муомаладан чиқарилиши тўғрисида бўлди.

2021 йилда дастлаб янги номиналдаги, яъни 2000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди.

Шунингдек, 2021 йилнинг август ва декабрь ойларидан босқичма-босқич янги кўринишдаги 5000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди ҳамда ушбу банкнотлар шу номиналдаги эски намунадаги банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлиши, яъни эски намунадаги 5000, 10 000, 50 000, 100 000 сўмлик банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмаслиги белгиланди.

Бугунги кунда эски намунадаги банкнотлар табиий йўл билан, ;яъни муомалада бўлиши жараёнида эскирган ва тўловга яроқсиз ҳолга келганлари муомаладан қайтариб олинмоқда. Муомалада айланаётган банкнотлар сони 2,5 млрд донадан ортиқ бўлса, шундан 201 млн ;донадан зиёди 2021 йил намунасидаги банкнотлар ҳисобланади.

"Муомалада эски намунадаги банкнотлар салмоғи юқори эканлигини инобатга олиб, уларнинг муомаладан чиқариш муддатлари чекланмаган", дейилади Марказий банк мутахассислари йўллаган жавобда.

Теглар:

#марказий

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган