Масофавий идентификация - банк хизматларидан фойдаланишнинг замонавий усули

ANORBANK бозорда биринчилардан бўлиб мижозларни тўлиқ масофавий биометрик идентификация қилиш хизмати ишга туширилгани ҳамда жисмоний шахслар учун виртуал картанинг чиқариш тўғрисида эълон қилди. "ANORBANK” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Наджимитдинов масофавий идентификациянинг нималигини ва қандай афзалликлари борлигини ҳақида тушунтириб берди.

masofaviy_identifikatsiya.jpg

Жисмоний шахсларнинг масофавий идентификация қилиш – бу банкнинг мобил иловасида, биометрик шахсий маълумотларингизни тасдиқлаш орқали, молиявий хизматларни масофадан туриб олиш имконини берувчи механизми.

"Банк соҳасини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири - бу масофавий банк хизматлари тизимларини ривожлантиришдир. МБХнинг энг машҳур тури - бу мобил банкинг ҳисобланади. Бугун масофавий идентификация аллақачон ҳар қандай банкнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда, чунки у универсал электрон молиявий "паспорт"", дейди - ANORBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Наджимитдинов.

 Масалан, Anorbank иловасида масофавий идентификациядан ўтиш орқали мижоз:

  • омонатларни масофадан бошқариши мумкин. Исталган вақтда пул киритиши ва ечиши мумкин;
  • бир зумда пулни битта валютадан бошқасига айирбошлаш имкони бор;
  • ANORBANK карталаридан комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • Халқаро ўтказмаларни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

"Масофадан идентификация қилиш, мижознинг банк билан ўзаро алоқаси учун яхши воситадир. Бироқ, қулайликдан ташқари, мижознинг маблағларини тежаш ҳақида ўйлаш керак. Банкимиз статистик маълумотларига кўра, бир кунда бир киши картадан картага ўртача иккита пул ўтказмасини амалга оширади. Ушбу хизматга бўлган талаб туфайли, биз виртуал TRIA картасини ишлаб чиқардик. Чиқарилгандан сўнг, картани этказиб беришни кутиш ёки уни ҳамма жойда ўзингиз билан олиб юришнинг ҳожати йўқ. Мижоз масофавий идентификациядан ўтганидан кейин карта бир неча дақиқа ичида чиқарилади ва ойига 20 миллион сўмгача пул ўтказмалар бепул бўлади", - дейди ANORBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Наджимитдинов.

Виртуал дебет карта - замонавий тўлов воситасидир. У билан Интернетда ҳам, дўконларда, ресторанларда, меҳмонхоналарда ҳам смартфон орқали тўлашингиз мумкин. Ҳар бир виртуал картада асосий маълумотлар мавжуд: рақами, муддати ва фойдаланувчининг исми. Бироқ, савол пайдо бўлади: виртуал карта хавфсизми?

"Бундай карта билан сиз ташлаб юборишдан ёки йўқотишдан қўрқишингиз шарт эмас, чунки у чўнтагингизда ёки ёнингизда столда турмайди. ПИН-кодингизни учинчи шахсларга айтишингизни ҳожати йўқ. Бундан ташқари, виртуал картани сохта қилиш жуда қийин, чунки, уни фақат сиз смартфонингизда кўришингиз мумкин", дея қўшимча қилади Элёр Наджимитдинов.

Хавфсизликдан ташқари, карта бир қатор афзалликларга эга. Мисол учун, TRIA виртуал картани қолдиғига йиллик 10% ҳисоблаб картага тушириб бериш ва кешбек хизматлари бор. Агар мижознинг картасида жамловчи ҳисобварағи бўлса, бу ёқимли пассив даромад бўлади. Энг муҳим афзаллик шундаки, сиз этказиб беришни кутишингиз шарт эмас. Идентификациядан ўтгандан сўнг, виртуал карта бир неча дақиқада дастурда очилади.

ANORBANK иловасида масофавий идентификациядан ўтиб уйдан чиқмасдан туриб виртуал TRIA картасига эга бўлиш имконияти мавжуд. Қўшимча маълумот олиш учун 1290 рақамига мурожаат қилинг.

Ҳамкорлик асосида

×