Яшнобод туманида 2 млн. долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирбгарлар ушланди

18.04.2022 10:18

1 516

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тадбиркорга 2 млн. АҚШ доллари...

\n

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тадбиркорга 2 млн. АҚШ доллари имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

\n\n

\"bosh_prokuratura_departamenti.jpg\"

\n\n

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.М. ва С.Н. “Д..-” МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкларидан бирининг филиалидан ;2 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўрашиб, шундан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. ;

\n\n

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

\n
\n\n
\n\n

Теглар:

#имтиёзли#кредит#тошкент#шаҳар#яшнобод

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган