Тошкентда иккинчи халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтади

2022 йилнинг 25-26 май кунлари Тошкентда "Банклар ва чакана савдо. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусида иккинчи халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтади.

photo_2022-04-18_14-08-09.jpg

Тадбирнинг стратегик мақсади – банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради.

ПЛАС-Форум ўзи нима? Бу:

  • банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари;
  • ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр бўлган соҳа мутахассислари;
  • инновациялар кўргазмасида ўзининг ноёб маҳсулотларини намойиш этувчи етакчи компаниялар учрашувидир.

Икки кунлик форумнинг батафсил дастури билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

ПЛАС-форумда Марказий банк Раисининг ўринбосари Илхомжон Абдугафаров, HUMO тўлов тизими директори Шухратбек Курбанов, Tenge Bank Бошқарув раиси Талгат Аюпов, Bank Apelsin Бошқарув раиси Сергей Гимадиев ҳамда Марказий банкнинг бир қатор масъул ходимлари спикер сифатида иштирок этишади.

Бу йилги халқаро форум Ўзбекистон Марказий банки кўмагида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда биринчи халқаро ПЛАС-форуми 2021 йилнинг 1 июнида бўлиб ўтган эди.

×