I чоракда трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгармади

Марказий банк 2022 йилнинг I чорагидаги жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича маълумот тақдим қилди.

jismoniy_shaxslarning_valyuta_operatsiyalari.jpg

Манба: Марказий банк

Регуляторга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республикага келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 1,47 млрд. долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ёки 49 млн. долларга кўпайди.

Бугунги кунда жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш учун тижорат банкларида Золотая Корона, Western Union, Contact, MoneyGram, Migom, Unistream, RIA Money Transfer, Азия-Экспресс, Intel Express, UPT каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишлаб турибди.  

Шу билан бирга, жисмоний шахслар чет элдан халқаро пул ўтказмаси орқали келиб тушган пул маблағларини ўз хоҳишларига кўра чет эл валютасида ёки миллий валютада олиш имкониятлари яратилган. 

2022 йилнинг I чорагида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 2,11 млрд. доллар миқдорида ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоиз (585 млн. доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинди.

Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 1,73 млрд. доллар миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 69 фоизга (709 млн. доллар) кўп жорижий валюта сотилди.

×