Ўзсаноатқурилишбанк Сирдарёда пресс-тур ташкиллаштирди

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари учун Сирдарё вилоятига пресс-тур ташкил қилди. Пресс-тур давомида журналистлар ва блогерлар банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналар фаолияти ҳамда мазкур ҳудудда муассаса мижозларига яратилган қулайликлар билан танишдилар.

photo_2022-04-18_15-50-38.jpg

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанк Сирдарё минтақавий филиали 2021 йилда 506,3 млрд. сўмлик кредит ажратиб, 1500 га яқин янги иш ўрни яратилишига ҳисса қўшди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Гулистон туманидаги “MISS MILEDI” корхонасида бўлиб, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик цех фаолияти билан яқиндан танишди.

photo_2022-04-18_15-51-50.jpg

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

– Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати республикамиз иқтисодиётининг энг муҳим йўналишларидан бири, – дейди “MISS MILEDI” МЧЖ раҳбари Наргизахон Маллабоева. – Ҳукуматимиз томонидан соҳа ишлаб чиқарувчиларининг доимий қўллаб-қувватлови остида корхоналар ўртасида кучли рақобат вужудга келган. 12 йиллик тажрибага эга “MISS MILEDI” маҳсулотларининг нафақат маҳаллий, балки жаҳон бозорида ўз харидорларига эгалиги бизнинг устунлигимиз. Ўтган йили “Ташаббус-2021” кўрик танловининг вилоят босқичида “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритганимиз бизни янги лойиҳага қўл уришга ундади. Умумий ҳажми 4 млрд. сўмлик лойиҳамизнинг 50 фоизи Ўзсаноатқурилишбанк кредит маблағлари ҳисобига қопланиб, уни қисқа фурсатда ишга туширишга эришдик. Ҳозирда корхонамиз тўла қувватда ишламоқда. Ҳудуднинг 400 нафар хотин-қизини ишга жалб қилганмиз.

Иккинчи манзил Гулистон шаҳрида аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатиб келаётган “ABROR UROLOGIYA KLINIKASI” бўлди.

У ерда меҳмонларни жамият раҳбари Қувондиқ Бултеков қарши олиб, клиника фаолияти билан яқиндан таништирди, Ўзсаноатқурилишбанк кредит маблағлари ҳисобига четдан келтирилган илғор тиббий ускуна ва жиҳозлар имкониятларини беморлар мисолида кўрсатиб берди.

Пресс-турда журналистлар учун кейинги манзил қизилмия илдизини қазиш ва қайта ишлашга ихтисослашган “ORAL EKSPORT IMPEX” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Банк томонидан ажратилган имтиёзли кредит ҳисобига иш бошлаган мазкур корхонада 30 та иш ўрни барпо этилган. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилган.

Пресс-тур кун тартибига кўра, журналистлар учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Сирдарё минтақавий филиалида матбуот анжумани ҳам ташкил қилиниб, унда муассаса фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган тақдимот намойиш этилди.

photo_2022-04-18_15-53-02.jpg

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Банк тизимида олиб борилган трансформация жараёнлари туфайли Сирдарё минтақавий филиали томонидан кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 3,1 баробарга ва жисмоний шахслар учун 1,7 баробарга ошган, банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайиб, чакана мижозлар сони 4,2 баробарга ўсган.

2021 йил давомида кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредит ажратиш белгиланган режадан 108 фоизга, аҳоли бўш пулларини омонатларга жалб қилиш эса 183 фоизга бажарилган.

Матбуот анжуманида филиал томонидан мижозга йўналтирилганлик тамойили асосидаги ишлар фаол давом этаётгани таъкидланди.

 

×