Март ойида чет эл валютасидаги депозитлар ҳажми сўм эквивалентда 2 трлн. 378 млрд.га кўпайган

Марказий банк 2022 йил 1 апрель ҳолатидаги пул агрегатлари бўйича статистикани тақдим этди. Регуляторга кўра, март ойида кенг маънодаги пул массаси (М2) 4 трлн. 623 млрд. сўмга кўпади.

pul_agregatlari.jpg

Фото: Bankers.uz

Кенг маънодаги пул массаси (М2) ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади. 

Пул массасининг 66,6 фоизи миллий валютадаги пул агрегатларидан, 33,4 фоизи эса чет эл валютасидаги пул агрегатларидан ташкил топган.

Кузатилаётган даврда миллий валютадаги бошқа депозитлардан бошқа пул агрегатларининг барча компонентларида ўсиш кузатилган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар (М0) ҳажми 1 трлн. 899 млрд. сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар ҳажми эса 937 млрд. сўмга кўпайган. Миллий валютадаги жамғарма ва муддатли депозитлар миқдори эса 592 млрд. сўмга камайган.

Шунингдек, чет эл валютасидаги депозитлар миллий валюта эквивалентида ҳисоблаганда 2 трлн. 378 млрд. сўмга кўпайган.

Кенг маънодаги пул массаси январь ва февраль ойларидаги пасайишдан кейин, март ойида ошган. Февраль ойида ялпи пул массаси бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,4 трлн. сўмга қисқарган эди.

 

Теглар:
×