Андижон вилоятида ҳокимнинг "босими" остида паррандачилик учун имтиёзли кредитлар битта таъминотчи - "Пахтаобод парранда" МЧЖдан парранда харид қилиш учун ажратилаётгани айтилмоқда.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Андижон вилояти ҳокимининг 2021 йил 7 декабрдаги 121-1-0-F/21 - сонли фармойиши билан маҳаллий бюджетдан “Озиқ-овқат жамғармаси”га 10 миллиард сўм ўтказилган бўлиб, ушбу маблағлар вилоят ҳокимининг 2021 йил 10 декабрдаги 138-1-0-Q/21 - сонли қарори билан парранда етказиб берувчи тадбиркорларга ўтказиб берилган. Маблағлар қайси тадбиркорларга, қанча миқдорда, қандай танлов ёки шартларда ўтказилгани бўйича ҳеч қандай расмий маълумот ёки ҳисобот мавжуд эмас.
Вилоят жамоатчилик фаолларининг норасмий тарзда олган хабарларига кўра маблағлар "Пахтаобод парранда" МЧЖ ҳисобига келиб тушган. Бироқ, "Пахтаобод парранда" МЧЖ уч ой ичида олинган маблағларни бюджетга қайтариши лозим бўлган, лекин тўлиқ қайтармаганлиги айтилган.
Шу сабабли вилоятда "товуқ машмашаси" ва имтиёзли кредитларни мажбурий тарзда "Пахтаобод парранда" МЧЖ ҳисобига ўтказиш кампанияси бошланганлиги ҳақида хабар берилмоқда. Жамоатчилик фаоллари бозорда 30 минг сўм турадиган товуқ учун 95-100 сўмдан ҳақ олинаётгани, етказиб берилаётган товуқларнинг ўлиш ҳолатлари ҳақида маълум қилишган. Отабек Бакиров юқоридаги хабарлар вилоятдаги банк соҳаси ходимлари томонидан ҳам тасдиқланганлигини айтмоқда.
Андижон вилоятида кредит эвазига берилган товуқлар нобуд бўлмоқда / Фото: Ижтимоий тармоқ
"Фаолларнинг аксарияти ўз номи ва касбини очиқлашдан қаттиқ қўрқади, чунки вилоятда шундай репрессив муҳим яратилганки, юз бераётган коррупцион ё ноқонуний ишлар ҳақида марказга ёки ОАВларга маълумот етказганларга на хотиржам яшагани ва на ишлагани имкон қолдирилади." - демоқда О.Бакиров.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти муаммога айланган имтиёзли кредитлар улуши бўйича республикада "пешқадам"лардан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк ўз процессинг марказини ишга туширишни режалаштирмоқда
2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган
Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди