Фото: Kun.uz
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида “З.Н” деҳқон хўжалиги раҳбари Ғ.А. ва бошқалар ҳудуддаги тижорат банки филиалидан 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз иссиқхона қуриш учун 286,2 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилояти Учқўрғон туманида ҳам содир бўлган. Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.M.” МЧЖ раҳбари С.Ю. 4 нафар фуқаронинг номига расмийлаштирилган 119,9 млн. сўм кредит маблағини МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди
Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди
Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди
"O'zbegim Development" ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди
Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди