Сурхондарёда 359,3 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган таъминотчилар аниқланди

12.04.2022 07:54

1 087

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 19 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди.

Фото: Uzreport

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 19 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “SH.G.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва “T-D.” МЧЖ раҳбари О.Ч.лар ҳудуддаги тижорат банки филиалидан лимончиликни ташкил этиш ва ривожлантириш учун 19 нафар фуқарога ажратилган жами 359,3 млн сўм кредит маблағини таъминотчи сифатида ўзларининг ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан ва 228 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#бойсун#кредит#торож#сурхондарё

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган