7 апрель куни Президент "Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорни имзолади.
Фото: Kun.uz
Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади;
- Халқ банки сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Бунда, Халқ банки сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб беради;
- “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари (кейинги ўринларда – моддий ёрдам пуллари) ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 октябрга қадар Халқ банки хориждан 1 800 та банкомат олиб келган ҳолда, уларнинг ҳудудлар, шу жумладан, олис туманларда ўрнатади. Эслатиб ўтамиз, ушбу банкоматлар Венгриядан олиб келинади. Бу ҳақда Халқ банки Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Зафар Азимов 29 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган эди.
Шу билан бирга Халқ банки 2022 йил якунига қадар пенсия ва нафақа олувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобил иловасини ишлаб чиқади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайди
Туркиянинг иккита йирик банки МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди