1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади

13.07.2021 16:29

1 175

Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва...

\n

\"1400__100_3462904223\"

\n\n

Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

\n\n

Ҳужжат билан:

\n\n
    \n
  • 2021 йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун ;500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун ;128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.
  • \n
  • “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг 2021/2022 ўқув йилида ;тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
  • \n
  • “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун ;33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. ;2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.
  • \n
  • 2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.
  • \n
  • Нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг етакчи ;500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимчалар тўлаш тизими жорий этилади.
  • \n
  • 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида ;Ёшлар бизнес мактаби ;фаолияти йўлга қўйилиб, унда шу йилда ;1,4 минг нафар ;ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. 2022 йилда Ёшлар бизнес мактабининг республика миқиёсида филиаллари ташкил этилади.
  • \n
  • 2021 йил 1 сентябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда ;3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун ;50 млн сўмлик грантлар берилади.
  • \n
\n\n

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги (ПФ-5877) фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан, зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсация қилиш механизмларини жорий этиш орқали тижорат банкларига фоиз ставкаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилиниши ;айтилган эди.

\n
\n\n
\n\n

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган