Наманганда фуқароларнинг имтиёзли кредитларини ўзлаштирган фирибгар аниқланди

07.04.2022 06:52

1 387

Наманган шаҳар Давлатобод туманида 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди.

Наманган шаҳар Давлатобод туманида 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.Б. 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#давлатобод#имтиёзли#кредит#наманган

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган