"InfinBANK" AТБ ўзининг "Ипотека учун дарахт" яшил ташаббуси доирасида Тошкент шаҳрига 200 туп турли хил кўчатлар, хусусан павловния, шамшод, бирючина, дрок ва кўплаб мевали дарахтлар кўчатлари совға қилди.
Фото: InfinBANK
Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида кўп қаватли бинолар қад ростлаётган майдонлар кўлами жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, афсуски, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳақида бундай деб бўлмайди. Шу муносабат билан, InfinBANK ўзининг ижтимоий масъулиятини яхши ҳис қилган тадбиркорлик субъекти сифатида, жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ўз бурчи деб билган ҳолда, мамлакатимизни кўкаламзорлаштиришга қаратилган акцияни йўлга қўйишга қарор қилди.
Фото: InfinBANK
Шу мақсадда банк март ойида "Ипотека учун дарахт" акциясини бошлаб юборди. Унинг доирасида "InfinBANK" AТБ ҳар бир берилган ипотека кредити учун биттадан дарахт экиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Лойиҳа синов тариқасида Тошкент шаҳрида амалга оширилди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 414-сонли болалар боғчаси кўкаламзорлаштиришнинг биринчи объектига айланди. Банк ходимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракати билан боғча ҳудудига шамшод буталари ва мевали дарахтлар экилди.
Фото: InfinBANK
"Боғчамизни кўкаламзорлаштиришда кўрсатган ёрдами учун InfinBANK жамоасидан чексиз миннатдормиз, – дейди 414-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари Гулжаҳон Саидаҳмедова. – Кўчатлар экилган хиёбон фарзандларимиз учун Наврўз байрамига ажойиб туҳфа бўлди. Умид қиламизки, банк бу ташаббусни бундан кейин ҳам давом эттиради".
Дарахтларнинг асосий қисми "Тошкент-3" аэропорти яқинига экилди. Банкнинг бош офиси, Тошкент вилояти, Зангиота ва Сергели филиалларидан жами 20 нафардан ортиқ ходимнинг саъй-ҳаракати билан пойтахтимиз ҳаво йўллари дарвозалари олдида паловния, дрок ва бирючина дарахтларидан иборат янги сайлгоҳ барпо этилди.
Фото: InfinBANK
Экиш учун асосий дарахт сифатида павловния танлаб олингани тасодиф эмас. Павловния ақл бовар қилмас даражада тез ўсиши билан ажралиб туради. Ундан шаҳар манзараларини кўкаламзорлаштиришда, сайлгоҳларга экишда ва дам олиш масканларини яратишда кенг фойдаланилади. Унинг икки паллали йирик барглари ажойиб соя беради ва жазирама ёз кунларида атрофга салқинлик бағишлайди. Бундан ташқари, барг юзаларининг катталиги туфайли павловния ҳатто энг ифлосланган ва газланган жойларда ҳам ҳавонинг мусаффолигини муваффақиятли сақлайди ва унинг илдиз тизими тупроқни оғир металл тузлардан тозалайди. Шундай экан, кузга бориб янги боғ ўз сояси билан яқин атрофдаги маҳаллалар аҳлини хурсанд қила бошлайди.
Фото: InfinBANK
Банк шу билан чекланиб қолмай, ўзининг яшил акцияларини давом эттириш ва нафақат Тошкентни, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларини ҳам кўкаламзорлаштиришга янада кўпроқ ҳисса қўшиш ниятида.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Савдогарбанк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди
Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди
4 та ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Халқаро молия корпорацияси Ўзсаноатқурилишбанкка 75 млн. АҚШ доллари ажратмоқда
Қашқадарёда 1,4 млрд. сўм, Сирдарёда 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар талон-торож қилингани айтилди