Сўнгги икки ҳафта ичида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 1,77 фоизга ёки 201,43 сўмга мустаҳкамланган.
Фото: Bankers.uz
Март ойидаги АҚШ долларига бўлган талабнинг кескин ошиши Наврўз байрами арафасида — 18 март куни ўзининг чўққисига чиқди. Марказий банк 18 март учун АҚШ доллари курсини 11 571,99 сўм этиб белгилаган эди. Ўшандан бери долларнинг расмий курси аста-секин пасайиб бормоқда. Бугунги кунда, 7 апрелда 1 АҚШ доллари 11 370,56 сўмни ташкил этади.
Миллий валюта қадрининг ошишига бир қатор омиллар сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Хусусан, Марказий банк I чоракда ички бозорда 2,4 млрд. долларлик валюта интервенциясини амалга оширган. Шунингдек, 17 март куни Марказий банк асосий ставкаси 3 пунктга кўтарилиб, 17 фоиз қилиб белгиланди.
Интервенциялаш воситасидан апрелда ойида ҳам фойдаланишнинг давом эттирилиши кутилмоқда. Чунки 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган макроиқтисодий барқарорликка бағишланган йиғилишда валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этилиб, Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилган эди.
Шу билан бирга, йил бошидан бери миллий валюта АҚШ долларига нисбатан 4,92 фоизга қадрсизланган.
Тасодифий хабарлар
Hamkorbank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда
Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган