"Туркистон" хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси ўзгарди. Банк Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 апрелдаги 83-сон Қарорига кўра, шу вақтга қадар банкда Бошқарув раиси вазифасида ишлаб келган Мухутдинов Аваз Абдурасулович лавозимидан озод қилинган. А.Мухутдинов ушбу лавозимда 2020 йил декабрь ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Туркистонбанк Кузатув кенгаши баённомасидан кўчирма
Шунингдек, юқоридаги баённомага асосан, "Туркистон" ХАТБ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Муҳиддин Жумагалдиевга юклатилган. М.Жумагалдиев Туркистон банк раиси ўринбосари лавозимига 2021 йил февраль ойида тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркистонбанк муаммоли кредитлар улуши бўйича юқори салбий кўрсаткичга эга банклардан бири ҳисобланади. Жорий йил 1 март ҳолатига банк кредит портфелининг 69 фоизидан ортиғи муаммоли кредитлардан иборат.
Шунингдек, февраль ойида S&P Global Ratings Туркистонбанкнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтинглари борасида ўз хавотирларини билдирган эди. Агентлик келгуси 12-18 ой ичида банк ликвидлиги янада тақчиллашса, бу дефолт сценарийга олиб бориши мумкинлигини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Январь-февраль ойларида 1,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади
Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди
Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди