2022 йилнинг I чорагида Республика валюта биржасидаги валюта савдолари ҳажми 137,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55,1 фоиз ёки 48,9 трлн сўмга кўпроқ.
2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон пул бозоридаги умумий савдо ҳажми 47,9 трлн сўмни ташкил этди, шундан 20,2 трлн сўми Марказий банк аукционларига, 27,7 трлн сўми банклараро пул бозорига жойлаштирилган.
ЎзРВБ валюта бозорида валюта-спот операциялари ҳамда USD/UZS, EUR/UZS, RUB/UZS ва CNY/UZS валюта жуфтликлари бўйича валюта-своп операциялари ўтказилмоқда.
ЎзРВБ қарз бозорида эса давлат қимматли қоғозлари – Молия вазирлигининг облигациялари ва мажбуриятлари, шунингдек, Марказий банк облигациялари сотилмоқда. 2022 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ушбу бозорга 11,2 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.