Хабар беришларича, Қурбон Ҳайитнинг биринчи куни 20 июль, сешанба кунига тўғри келади.
2020 йил 3 декабрда қабул қилинган президент фармони (ПФ-6122) га кўра, 2021 йил 21 ва 22 июль кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Қурбон Ҳайити муносабати билан корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар, шу жумладан банк ходимлари кетма-кет уч кун дам олишади.
Бунда, ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июль ва 22 июлга кўчирилади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги мазкур қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган.
Демак,
– 17 июль (шанба) – кўчирилган иш куни
– 18 июль (якшанба) – дам олиш куни
– 19 июль (душанба) – иш куни
– 20 июль (сешанба) – дам олиш
– 21 июль (чоршанба) – дам олиш
– 22 июль (пайшанба) – дам олиш
– 23 июль (жума) – иш куни
– 24 июль (шанба) – иш куни
– 25 июль (якшанба) – дам олиш куни
Тасодифий хабарлар
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан InFinBank’га нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум бўлди
Бухоро ва Фарғона вилоятларида кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар аниқланди