Тошкент вилояти ҳокими банклар учун шанба куни соат 20:00 да йиғилиш ўтказгани айтилмоқда

02.04.2022 17:18

1 680

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев шанба - 2 апрел куни, дам олиш куни бўлишига қарамай, соат 20:00 да вилоят ҳокимлиги биносида вилоятдаги барча банклар филиаллари раҳбарлари учун йиғилиш ўтказганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Фото-скриншот: "Банкир кундалиги" телеграм канали

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев шанба - 2 апрел куни, дам олиш куни бўлишига қарамай, соат 20:00 да вилоят ҳокимлиги биносида вилоятдаги барча банклар филиаллари раҳбарлари учун йиғилиш ўтказганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Bankers.uz мазкур вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, вилоятдаги айрим банклар филиаллари бошқарувчилари билан боғланди. Мазкур бошқарувчилар чиндан ҳам бугун соат 20:00 да вилоят ҳокимлиги биносида йиғилиш ўтказилганлигини тасдиқлашди.

Айтилишича, йиғилиш кун тартибида банклар томонидан кредит ажратиш масалалари, шунингдек ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинган. Ушбу йиғилиш бугун соат 15:00 да бўлиши керак бўлган, бироқ йиғилишда айрим банклар филиаллари бошқарувчилари қатнашмагани учун "қасддан" 20:00 га қолдирилганлиги ҳам айтилмоқда.

Шунингдек, 15:00 да айтилган йиғилишга келмаган филиал бошқарувчиларидан "ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлашга розилиги" бўйича аризалари олинганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда банкларнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари мунтазам равишда ҳудуд (вилоят) ҳокимликлари, хусусан ҳокимлар томонидан кредит ажратиш ва бошқа масалалар бўйича ўзига хос "босим" остида фаолият юритишга мажбур. Ваҳоланки, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларида ҳокимият органларининг банклар фаолиятига, хусусан уларнинг актив операциялари борасида қарорлар қабул қилишига аралашиш қатъийян ман қилинган.

Теглар:

#вилоят#кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган