Фото: Бош прокуратура департаменти
Самарқанд вилояти Жомбой туманида “Б.Т.” МЧЖ таъсисчилари М.Н. ва О.У.лар балиқчилик фаолиятини ташкил қилиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 240 млн. сўм кредитни сохта ҳужжатлар асосида расмийлаштириб, нақдлаштириб, талон-тарож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Жомбой туман бўлими хабарига кўра, “Б.Т.” МЧЖ кредит маблағларини талон-тарож қилишда тумандаги тижорат банки мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктирган ва гўёки “С.Б.” фермер хўжалигидан “она балиқ” сотиб олганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларларни расмийлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар Ипотека-банк томонидан ажратилади.
Шунингдек, Департаментнинг Бойсун туман бўлими хабарига кўра, “З.” МЧЖ номига тумандаги банклардан бирининг филиалидан замонавий меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,3 млрд. сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб юборганлиги, шунингдек, гаров таъминоти сифатида қўйилган 734.3 кв. метр бўлган кўчмас мулк объектини қонунга хилоф равишда қасддан бузиб ташлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкент марказидаги Алоқабанк Бош офиси биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон банк сектори учун асосий таҳдид нима?
Uzum экотизими Click тўлов ташкилоти билан бирлашмасликка қарор қилди