30 март куни "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ UZCARD пластик карталарини банклар мижозларига "бир зумда" чиқариб бериш имконини берувчи янги хизматни тақдим этди.
Фото: UZCARD
Янги турдаги UZCARD карталари NFC технологияси орқали контактсиз тўловларни қўллаб-қувватлайди ҳамда бу карталарнинг рақамлари бўрттирилган бўлади. Янги турдаги карталарга бағишланган тадбир давомида иштирокчиларга Entrust компаниясининг Entrust Datacard 840CE моделдаги ускунаси ёрдамида рақамлари бўрттирилган янги турдаги карталарни чоп этиш жараёни намойиш этилди.
Фото: UZCARD
UZCARD вакиллари пластик карталар тарқатиладиган эмиссия хизмати ҳақида сўзлаб берар экан, компания банклар-иштирокчиларга уларнинг банк бўлимларида карталарнинг "бир зумда" ишлаб чиқарилишини ташкил этиш имконини берувчи хизматни таклиф қилди.
Мижоз банкка мурожаат қилган вақтдан мазкур картани расмийлаштириш ва фаоллаштиришга қадар бўлган муддат 5 дақиқани ташкил этади. "Бошқа сўз билан айтганда, одамларга картани рўйхатдан ўтказиш ва олиш учун банкка икки марта келиш шарт эмас, мижоз мурожаат қилган кундаёқ дарҳол UZCARD картасини олиши ва молиявий операцияларни амалга ошириш мумкин", дея тушунтирди компания.
Фото: Асакабанк
Марказ томонидан NFC технологияли карталардан фойдаланишда контактсиз тўловни қабул қилиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун терминал инфратузилмасини ривожлантириш давом эттирилиши қайд этилди. Мазкур карталар билан жамоат транспортида биргина уринишда тўсиқларсиз йўлкирани тўлаш мумкин.
Шунингдек, Uzcard карта рақамлари бошланишидаги "8600" рақам жуфтлиги "5614"га алмаштирилади. Агар карта кобейжинг Uzcard-Union Pay бўлса, карта "6262" рақам жуфтлиги билан, карта кобейжинг UZCARD-Mastercard бўлса, карта "5440" рақам жуфтлиги билан бошланади.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда банк мансабдорлари 4 млрд. сўмни талон-торож қилишда гумон қилинмоқда
Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибига янги мустақил аъзо киритилди
Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди