Февраль ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 265 млрд. сўмга камайди

Марказий банк 2022 йил 1 март ҳолатида тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этди.

npl-01-03-2022.jpg

Муаммоли кредитлар динамикаси

Фотожадвал: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Регулятор хабарига кўра, иқтисодиётга йўналтирилаётган кредит қўйилмалари ҳажми 3,0 трлн. сўмга кўпайиб, 327,18 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу ўсиш активлари кўп бўлган бир қатор банклар ҳисобига рўй берган. Ўзмиллийбанк (+1 334 млрд. сўм), Агробанк (+578 млрд. сўм), Капиталбанк (+509 млрд. сўм), Hamkorbank (+418 млрд. сўм) ҳамда Асакабанк (+318 млрд. сўм) ларнинг кредит портфели сезиларли кўпайган. Ўзсаноатқурилишбанк (-971 млрд. сўм), Халқ банки (-220 млрд. сўм) ҳамда Tenge Bank (-86 млрд. сўм) ларда эса кредит портфели камайган.

Умумий ҳисобда давлат улуши устувор бўлмаган банкларнинг кредит портфели ҳам ортган – 1 344 млрд. сўм. Ушбу банклар орасида 8 та банкнинг кредит портфели камайган.

Шунингдек, банкларнинг муаммоли кредитлари ҳажми камайган. 1 март ҳолатига кўра, банк тизимининг умумий муаммоли кредитлари миқдори 265 млрд. сўмга пасайиб, 17 трлн. 212 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Давлат улуши мавжуд банкларнинг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар миқдори 15,3 трлн. сўмгача камайди. Февраль ойида муаамоли кредитларнинг ўсиши Асакабанк (+72 млрд. сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+39 млрд. сўм), Агробанк (+32 млрд. сўм) ларда кузатилган. Ипотека-банк (-180 млрд. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (-85 млрд. сўм), Халқ банки (-71 млрд. сўм) лар муаммоли кредитларининг бир қисмини сўндиришга эришган.

1 март ҳолатига кўра, давлат улуши устувор бўлмаган банклар кредит портфелида муаммоли кредитлар миқдори 33 млрд. сўмга камайиб, 1 трлн. 922 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Asia Alliance Bank (+50 млрд. сўм), Капиталбанк (+39 млрд. сўм), “Ипак Йўли” банки (+14 млрд. сўм), Универсал банк (+12 млрд. сўм), Мадад инвест банк (+11 млрд. сўм) ларда NPL миқдори ортган бўлса, Tenge Bank (-77 млрд. сўм), Трастбанк (-41 млрд. сўм), Hamkorbank (-20 млрд. сўм) ларда муаммоли кредитларнинг бир қисми сўндирилган.

Муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши февраль ойида 0,1 фоизга ортиб, 5,26 фоизни ташкил қилмоқда. Hi-Tech Bank (92,9%), Туркистонбанк (69,1%), Ўзагроэкспортбанк (55,7%), Равнақ-банк (21,4%), Халқ банки (19,5%), Мадад инвест банк (18,5%), Asia Alliance Bank (13,2%) Савдогарбанк (11,6%) ларнинг кредит портфелида муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолмоқда. Батафсил жадвал билан қуйида танишишингиз мумкин:

 

×