Ташқи валюта бозоридаги мавҳумлик фонида Ўзбекистон ички бозори сўзсиз барқарорлашиб бормоқда. Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамлашиб бориши кузатилмоқда ва бундай тенденция давом этади, деган қарашлар мавжуд. Бу эса жамғармаларнинг бир қисмини сўмга ўтказиш кераклигини англатади, – деб ҳисоблайди "InfinBANK" АТБ чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Баҳодир Давронов.
Фото: InfinBANK
Доллар курсининг сўмга нисбатан пасайиб бориши хорижий валютани сотиб, бивалюта жамғарма саватини (иккита валютадан иборат жамғарма савати — таҳр.) шакллантириш учун қулай фурсат. Бунинг афзаллиги нимада? Биринчидан, бир валюта қимматлашиб кетадиган бўлса, мижозда йўқотишлардан ҳимояланганлик кафолати бўлади, жамғармасида мувозанат сақланади.
Иккинчидан эса, банк маҳсулотлари бозорида миллий валютадаги етарлича жозибадор депозит маҳсулотлари пайдо бўлмоқда. Шунинг учун, агар мижозларда ўз сўмларини нима қилиш борасида савол туғилса, InfinBANK'да унга тайёр жавоб бор: акция бўйича қабул қилинаётган миллий валютадаги янги "Infin Ustuvor" депозити.
Омонат ставкаси йиллик 24%, муддати — 90 кун. Депозитнинг энг кам суммаси бир миллион сўмни ташкил этади, максимал сумма эса чекланмаган.
Омонатни банк филиаллари ёки InfinBANK мобил иловасида Uzcard ва Humo пластик карталаридан расмийлаштириш мумкин. Омонат очилганидан сўнг уни ҳеч қандай чекловларсиз исталганча тўлдириб бориш мумкин. Депозит муддати анчагина қисқа – атиги 90 кун бўлганлиги учун, қисман ечиб олиш имконияти кўзда тутилмаган. Ҳисобланган фоизлар ҳар 30 кунда тўланади. Омонатни муддатидан илгари ёпганда ҳисобланган фоизлар тўлиқ 30 кун учун тўлаб берилади.
"Infin Ustuvor" нинг уч ойлик депозити узоқ муддатли инвестициялар билан таваккал қилишни хоҳламайдиганлар учун мос ечим ҳисобланади. Депозит муддати тугаганда эса омонатчи ўз жамғармаларини кейинчалик нима қилиш борасида тасаввурга эга бўлади. Ҳозир эса бир нарсани ишонч билан айтиш мумкинки, жамғармаларни сўмдаги депозитларда сақлаш нисбатан фойдалироқ.
"Infin Ustuvor" омонатини очиш бўйича акция муддати 10 апрелгача давом этади.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Халқ банки "Факторинг" хизматини йўлга қўйди
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда
Tashkent City'даги сотилиши эълон қилинган учта банк биноси ҳақида нималар маълум?