Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси
20 март куни соат 00:25 да Фарғона вилояти Бувайда тумани Янгиқўрғон кўчасида жойлашган Универсалбанк филиалига қарашли 24/7 банкоматини очишга ҳаракат қилаётган номаълум шахс аниқланди. Номаълум шахсни яқин орадаги фуқаро кўриб қолган ва ИИВнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилган.
Хабар асосида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари манзилга зудлик билан етиб бориб, қўлбола ускуналар ёрдамида банкоматни бузишга уринаётган номаълум шахсни қўлга олган. Номаълум шахс ўрнатилган тартибда, далилий ашёлар билан бирга Бувайда тумани ИИБга топширилган.
Дастлабки суриштирув жараёнида, ушбу шахс Бувайда тумани Беглар МФЙда яшовчи Р.Б. исмли шахс экани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Алоқабанкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоиз ортган
II чоракда депозитлар ставкалари қандай ўзгарди
Асакабанк "KIA" автомобилларини сотиб олувчилар учун махсус акция эълон қилди
UZCARD устав капиталидаги банклар улуши нол қийматда Давактивга ўтказилади
Банкларга санкциялар остидаги хорижий банклар тўғрисида мижозларини огоҳлантириш вазифасини қўйилди