25 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг 2021 йилдаги фаолияти ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ;иштирок этди.
\n\n\n\nФото: Қишлоқ қурилиш банк
\n\nАнжуманда банк тузилмалари раҳбарлари 2021 йилда ;амалга оширилган ;ишлар ва ўзгаришлар ;бўйича маъруза қилишди.
\n\nБанкнинг кредит қўйилмалари 2021 йил бошига нисбатан 3 714,4 млрд. сўмга ёки 27,1 фоизга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 17 419,4 млрд. сўмни ташкил этди.
\n\nБанк кредит қўйилмаларининг 6 228,8 млрд. сўми ёки 35,6 фоизи намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қурилишига, 1 327,8 млрд. сўм ёки 7,6 фоизи саноатга, 1 611,4 млрд. сўм ёки 9,2 фоизи савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 764,5 млрд. сўм ёки 4,4 фоизи қишлоқ хўжалигига, 284,4 млрд. сўм ёки 1,6 фоизи транспорт ва алоқа соҳасига, 827,0 млрд. сўм ёки 4,7 фоизи қурилишга ҳамда 6 360,9 млрд. сўм ёки 36,4 фоизи бошқа соҳаларга ажратилди.
\n\n2021 йилда тадбиркорлик субъектларини кредитлаш бўйича 3 846 та мижозга 4,8 трлн. сўм кредит ажратилди.
\n\n\n\nФото: Қишлоқ қурилиш банк
\n\nЧакана хизматлар ;йўналишида ҳам ўтган ;йилда қатор янги ;лойиҳалар амалга оширилди. Эришилган натижалар эса, мижозларга янада қулайлик яратиш ва уларга сифатли банк хизматларини таклиф этиш имкониятларини оширишга хизмат қилди.
\n\nХусусан, банк хизматлари кўрсатиш марказлари 56 тага, чакана амалиётлар кассалари 81 тага, валюта айрибошлаш шохобчалари 96 тага, 24/7 хизмат кўрсатувчи шохобчалар 80 тага, халқаро пул ўтказмалари шохобчалари 77 тага етказилди.
\n\nЯъни, 2021 йилда янгидан 26 та банк хизматлари кўрсатиш маркази, 30 та валюта айрибошлаш шохобчалари, 15 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 15 та 24/7 хизмат кўрсатувчи шохобчалар, 2 та ипотека маркази ташкил қилинди.
\n\nЙил давомида 20 та ресайклинг функцияли банкоматлар ўрнатилиб, жами банкоматлар сони 270 тага етди, улар орқали мижозларнинг 2,5 трлн. сўм маблағлари нақд пулда амалга оширилди.
\n\nЙил давомида 123 760 дона банк карталари муомалага чиқарилиб, уларнинг умумий сони 1 094 558 тага етказилди. Карталар орқали амалиётлар умумий ҳажми 11 303.8 млрд. сўмни ташкил қилди.
\n\nЙил якунида омонатлар қолдиғи 1 021,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Омонатлар қолдиғи йил давомида 124%га ошди. Муддатли ва жамғарма омонатлар улуши жами омонатларда 81%дан ортишига эришилди.
\n\nБанк филиаллари томонидан муддатли микроқарз, истеъмол ва яшил истеъмол, автокредит, таълим кредити, интенд ва ипотека кредитлари бўйича жами 431,1 млрд. сўмлик кредитлар ажратилган.
\n\nБанк мижозларига кўрсатилаётган онлайн хизматлар сифатини ошириш мақсадида мобил иловалар янгиланди. Натижада, улардан фойдаланувчилар сони 179 800 тага етди. Эътиборлиси, йил давомида улар сони 86 800 тага кўпайди. Мобил иловалар орқали ўтказилган маблағлар ҳажми жами 743,2 млрд. сўмни ташкил қилди.
\n\n2021 йил 1 апрель санасидан бошлаб, “Contaсt” маркази фаолияти йўлга қўйилди ва ;марказ 24/7 режимида ишлай бошлади. 2021 йил апрель-декабрь ойларида марказга мурожаатлар сони 52 000 тани ташкил қилди.
\n\n\n\nФото: Қишлоқ қурилиш банк
\n\nҚайд этилдики, марказ ишга туширилиши банк ва мижоз ўртасида сифатли алоқа қилиш, мурожаатларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини замон талаблари асосида такомиллаштириш имконини берди.
\n\nБанк трансформацияси доирасида синов тариқасида банкнинг 4 та филиали танлаб олиниб, уларда электрон навбат орқали хизмат олиш, амалиёт ва кутиш заллари алоҳида ташкил қилинди, Wi-fi зоналари, болалар майдончалари ташкил этилди.
\n\nБанк мижозларига универсал тарзда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича ҳам синов амалиётлари олиб борилмоқда, ходимларни ихтисосликларини универсаллаштириш бўйича ўқув-тренинг машғулотлари мунтазам ташкил қилинди.
\n\nБанк томонидан 2021 йилда Осиё тараққиёт банкининг 23,9 млн. АҚШ доллари, Ислом тараққиёт банкининг 20,2 млн. АҚШ доллари, Саудия тараққиёт фондининг 2,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фондининг 1,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб қилинди.
\n\n;
\n