ЕТТБ Ўзбекистоннинг 4 та банкига 210 млн. доллар кредит линияси ажратади

EBRD (1)

Фото: Globallookpress

Европа тикланиш ва тараққиёт банки савдони молиялаштиришга кўмаклашиш дастури доирасида Ўзбекистондаги 4 та тижорат банкига жами 210 млн. доллар кредит линияси ажратади

Савдони молиялаштиришнинг янги доимий лимитлари Ўзбекистоннинг тўрт йирик банки — Асакабанк ($60 млн.), Ипотека-банк ($30 млн.), Ўзмиллийбанк ($40 млн.) ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк ($80 млн.) ларга маҳаллий корхоналарга товар захираларини яхшироқ бошқариш ва узоқроқ муддатларда савдони режалаштириш мақсадида ажратилади.

“Ушбу нотинч пайтларда савдонинг аҳамияти ниҳоятда ошди. Биз ҳамкор банкларимиз учун янги доимий лимитлар очиш орқали ўзбекистонлик импортчи ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаяпмиз, бу эса бутун мамлакат бўйлаб бизнесни қамраб олади”, - дейди ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо.

ЕТТБнинг Савдони молиялаштиришга кўмаклашиш дастури ҳозирда Ўзбекистоннинг еттита маҳаллий банки билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг хусусий корпоратив мижозларига, жумладан кичик ва ўрта бизнес вакилларига халқаро савдо қилиш учун ёрдам бермоқда. 2017 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қайта йўлга қўйганидан бери Савдони молиялаштиришга кўмаклашиш дастури 700 миллион евродан ортиқ бўлган 1000 га яқин савдо операцияларини амалга оширишга ёрдам берган.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистон бўйлаб 108 та лойиҳага 2,92 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган.

 

Теглар:
×