24 март, пайшанба куни Республика валюта биржасида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари ўтказилди. Бугунги савдоларда умумий ҳажми 80 млн. Россия рублидаги битимлар тузилди, деб хабар бермоқда ЎзРВБ.
2021 йил 3 август куни ЎзРВБ томонидан валюта бозори иштирокчиларига қўшимча савдо имкониятларини яратиш мақсадида Россия рубли/сўм ва Хитой юани/сўм валюта жуфтликлари бўйича савдолар йўлга қўйилганлиги маълум қилинган эди. Мазкур валюта жуфтликлари бўйича савдолар иштирокчилари 2022 йил 31 майга қадар битимлар бўйича воситачилик мукофоти тўлашдан озод этилган.
Бугунги савдолар "Rhombus" платформасида Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама “метчинг” савдо усули бўйича "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилди.
Ривожланиш стратегиясини амалга ошириш доирасида, ЎзРВБ биржа бозори иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, биржа инструментлар қамровини янада кенгайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга оширишни режалаштирган.
Тасодифий хабарлар
Трастбанк ўзининг "Наврўз" омонат турини таклиф қилмоқда
Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари
Таълим кредити олганларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин
Шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов Туронбанк бренд-амбассадори бўлди
Ипотека банкни хусусийлаштириш кечиктирилмоқда