"InfinBANK" виртуал Visa карталарини чиқаришни бошлади. Картани банкка бормасдан саноқли дақиқаларда онлайн буюртириш ва олиш мумкин.
Виртуал карта айнан интернетдаги хавфсиз харидлар учун мўлжалланган. Унинг стандарт банк картасидан ягона фарқи шундаки, бундай карталарда моддий шакли мавжуд бўлмайди ва у InfinBANK мобил иловасида ишлайди.
"InfinBANK" чиқараётган виртуал Visa картаси бир қатор афзалликларга эга. Унга банкка бормасдан мобил илова орқали бепул буюртма бериш ва олиш мумкин. Бунинг учун банкнинг мижози бўлишнинг ўзи кифоя. Моддий шаклининг йўқлиги туфайли карта саноқли сониялар ичида чиқарилади. Ва албатта, виртуал картанинг асосий афзаллиги бу унинг интернетда текширилган ва ишончли ҳисоб-китобларни таъминлашидир. Табиийки, уни йўқотиш имконсиз. Бундан ташқари виртуал Visa карталари интернет-тўловлар хавфсизлигини оширишга мўлжалланган икки босқичли 3-D Secure аутентификация протоколи билан таъминланган.
Виртуал карта ёрдамида:
- Amazon, АliBaba ва бошқа онлайн дўконларда харидларни амалга ошириш;
- пулли хизматларда обуна ҳақини тўлаш;
- телефон ёки компьютерингиз учун пулли иловаларни харид қилиш;
- мажбурий тартибда банк картаси реквизитларини талаб қиладиган хизматларда рўйхатдан ўтиш;
- ва конвертация, пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда омонатларни тўлдириш мумкин.
Картага буюртма бериш: https://myinfin.page.link/bankers_virtual_visa
Тасодифий хабарлар
Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди
Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари
Тошкентда “Banks&BusinessExpo2024” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади