Олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга ошди

18.03.2022 14:17

990

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Марказий банк 1 март ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро...

\n

Марказий банк 1 март ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини ;эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 360,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

\n\n

\"Oltin-valyuta\"

\n\n

Фото: ;Elements Envato

\n\n

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг февраль ойида ўтган ойга нисбатан 935,6 млн. долларга ёки 2,72 фоизга кўпайди.

\n\n

Захира активлар таркибида монетар олтин 20,72 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин қиймати 50,4 млн. долларга, ҳажми эса 700 минг унцияга камайган. 1 март ҳолатида мамлакат олтин захиралари ҳажми 10,9 млн трой унцияни, қиймати эса 20,724 млрд долларни ташкил этган.

\n\n

Ялпи захираларнинг ортиши, асосан, хорижий валютадаги активларнинг ортиши ҳисобига юз берди. Ушбу захиралар ҳажми 1 февралда 12,545 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 1 мартда 13,528 млрд долларни ташкил қилган (+983 млн доллар).

\n\n

Нақд валюта ва депозитларнинг 318,3 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 13,210 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.

\n\n

;

\n
\n\n
\n\n

Теглар:

#олтин

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган